Ушбу илмий мақолада Қува шаҳри тарихи, унда олиб борилган археологик қазилма ишлар натижалари, қадимги Қувада ҳунармандчиликнинг металлга ишлов бериш, шишасозлик, кулолчилик, заргарлик каби турлари, кимё, астрономия каби фанларнинг ривожланганлиги ҳақида сўз юритиладиЎтган асрнинг 30 – 50 йилларида ўтказилган археологик қазишмалар натижасида Қува шаҳристони дўнгликлари остидан қадимий йирик шаҳар қолдиқлари яширинганлиги аниқланди. Кейинчалик, 1956 йилда Я.Ғуломов бошчилигидаги.В.Д.Жуков,У.Ахроров,В.А.Булатова,А.Мухаммаджонов,Х.Мухаммедов ва М.Аминжоновалар иштирокида йирик археологик тадқиқот қазишма ишлари бошланиб, у 15 йил давом этади. Шунингдек, 1998 йилда Аҳмад Ал-Фарғонийнинг 1200 йиллик юбилейига тайёргарлик кўриш вақтида олиб борилган археологик текширувларда 8 метрдан зиёд чуқурликдан эрамиздан аввалги II-I асрларга оид буюмлар топилиб, шаҳристоннинг учта дарвозалари ўрнилари аниқланди.Шаҳристонда турар жой харобалари мажмуаси, шимолроқ томондан эса VII-VIII асрларга оид будда ибодатхонаси, будда хайкаллари, зардуштийлик ибодатхонаси ҳаробалари топилади. Мазкур топилмалар шуниси билан диққатга сазоворки, бу (Кушон имперяси) даврида Будда дини, зардуштийлик ва бошқа махаллий динлар билан ихтилоф ёки қўшилиб кетишлик эмас, балки толерантлик- яъни динлараро бағрикенглик, маънавий мусобақа мухити мавжудлигини кўриш мумкин. Шунингдек, бронза ҳайкалча, реторта (нок шаклидаги бўғзи тор узун шиша идиш), ичи бўш маймун ҳайкалчаси, гулдон ва 100 дан ортиқ янги археологик топилмалар топилади.