2010 йил «Баркамол авлод йили» Давлат дастурида олий таълим тизимида ДТС ларни, олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификатори, ўқув режалари ва фан дастурларини замонавий ахборот – коммуникацион ва педагогик технологияларни таълим жараёнига кенг жорий этилиши нуқтаи- назаридан ва ҳозирги замон фан, техника ҳамда таълим соҳаларидаги Республикамизда, ривожланган чет давлатларда эришилган ютуқларни эътиборга олган ҳолда такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Ўқув режалари ва фан дастурларида, ривожланган бозор иқтисодиёти талабларига мос рақобатбардош кадрларни тайёрлаш, талабаларни мустақил ижодий фаолиятини ривожлантириш мақсадида талабалар мустақил таълими имкониятларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилган. Талабаларнинг мустақил таълимини ташкил этишда уларни ўқув – методик адабиётлар, дидактик тарқатма материаллар билан таъминлаш ва фанлар бўйича ҳар бир мавзудан тарқатма дидактик материалларнинг банкини яратиш маълум аҳамиятга эга. Мустақил таълимни ривожлантирилиши фанлардан маъруза ва амалий машғулотларни ўтказиш методикасини тубдан ўзгартиришни, маъруза машғулотларида фан дастурида белгиланган билимларнинг асосий мағизини, фан ва техниканинг қаралаётган фанга алоқадор ютуқлари ҳамда муаммоларини баён этиш, қўшимча