Жаҳон адабиётшунослигида яратилаётган асарларнинг мавзу йўналиши, бадиий-композицион, лингвопоэтик хусусиятларини бевосита ижодкор дунёқараши, услубий маҳорати билан боғлаб ўрганишга, бунда Ғарбу Шарқ фольклори, мумтоз ва замонавий адабиёт анъаналарининг синтезлаштирилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янгича пафос билан бадиий шакл, мавзу, мотив, образ танлашда эргашгани, натижада миллат шеъриятида шаклий-услубий изланишларнинг ўзига хос кўринишларда янгилангани намоён бўлади.