Ушбу китобда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2016 йил cентябрь ойидан 2021 йил 6 ноябрига қадар бўлган даврдаги дастлабки беш йиллик сиёсий фаолияти акс этган. Мазкур салмоқли хроника, айни пайтда, давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсати, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ва ўзгаришлар билан боғлиқ энг муҳим тарихий жараёнларни - Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт солномасини ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир.