Марказий Осиё дунё тамаддунида ўзининг муносиб ўрнига эга бўлган, жаҳон афкор оммаси эътироф этган, илмий ва маънавий мероси беҳисоб сарҳаддир.
Мамлакатимиз дунё мамлакатлари орасида энг бой ёзма меросга эга бўлган халқлардан биридир. Ёзув ва ёзма мерос қайсидир маънода ҳар бир халқнинг тарихини, маданиятини, маънавиятини ва салоҳиятини белгиловчи омиллардан бири саналади.
Инсоннинг баркамоллашувида ўз тарихи, ўтмиши, маънавий меросини билиши алоҳида аҳамиятга эга.
Ўрта Осиё тарихи чет эл олимлари томонидан анчагина турли ҳолатда ёндашилганидан қатъий назар ўрганилган, тадқиқ қилинган. Чунки, Ўрта Осиё тарихи манбалардан маълумки, бутун Уйғониш даврида ва ундан кейин ҳам илм-фан, маданият, санъат ўчоғи бўлиб келган.
Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Тошкент, Хива шаҳарларида маданият, санъат, меъморчилик билан бир қаторда сўз санъати, илм-фан ривожланган. Ўрта Осиё тарихи ҳақидаги маълумотлар Ўзбекистон Фанлар Академияси Ҳамид Сулаймонов номидаги Қўлёзмалар институтида, Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ва бошқа сақланмаларда жуда катта миқдорда қўлёзма, тошбосма асарларда сақланмоқда.