Буюк файласуф ва мутафаккир Юсуф Хос Ҳожиб (тахминан 1016-1018 й) ҳозирги Қирғизистон Республикасининг Боласоғун шаҳрида туғилган. Адиб дастлабки таълимни ўз шаҳрида, олий маълумотни эса – Қошғар шаҳрида олди. У бошқа машҳур олимлар сингари, Сожия (Нур таратувчи ) мадрасасида таҳсил олди.
У ўзининг «Қутадғу билиг» достонини Қошғарда 18 ойлик қаттиқ меҳнатдан кейин ёзиб тугатди.Турк файласуфи Р.Р.Аратнинг маълумотларига кўра, асарни якунлаш пайтида Юсуф Хос Ҳожиб 54 ёшда бўлган. Айрим олимларнинг таъкидлашича, Юсуф Хос Ҳожиб «Сиёсат ҳақида китоб» ва «Қомуслар китоби» номли асарларини ёзган . Лекин, афсуски бу қўлёзмалар изсиз йўқолган.
Мутафаккир 68 ёшида вафот этган. У Қошғар шаҳрининг жанубида жойлашган Пайпоп ҳудудида дафн этилган.