Жадал суратлар билан ривожланаётган илмий-техника тараққиёти таълим жараёнига янги талаблар қўймоқда. Ҳозирги даврда ўқитувчилар билан бир қаторда талабалар ҳам ўзи ўқиётган ва ишлаётган соҳа бўйича дунёнинг турли бурчагидан интернет тармоғи ёрдамида етук мутахассислар томонидан қўлга киритилган энг янги ютуқлардан зудлик билан бохабар бўлиши, уларни ўзлаштириши ва амалётга жорий этиши, бу масалалар бўйича мулоқатда бўлиши, ҳамкорлик қилиши мумкун.
Интернетнинг ҳар бир соҳани қамраб олиши, турли фанларни масофали ўқитишда янги имкониятларни очди. Электрон дарслик – замонавий компьютер технологиялари имкониятларидан кенг фойдаланиб, маърузалар матинини, мисол ва масалаларни ечиш усулларини визуал қилиб яратиш имконятларига эга. Агар электирон дарслик турли фанларга оид бўлса, унда: - қўйилган масалнинг матни; - математик модели; -график тасвири; - ҳаракатни визуал тарзда талабаларга кўрсата бериш керак бўлади.
Турли фанларда яратиладиган электрон дарсликлар маълум предметлар бўйича тўла тегишли ўқув материалини қамраб олган бўлиши керак, бунда маълумотлар тез излаб топилади, мавзуларни ўзлаштиришда талабаларга мультимедиа элементлари ёрдамга келади ва ҳакозо.