Маълумки, таълим беришда ўқитиш услублари асосий ўринни эгаллайди. Услубларни эса ҳар қандай муаммони узатиш ва қабул қилиш хусусиятига қараб сўз орқали ифодаланадиган, кўргазмали ва амалий усул каби турларга ажратиш мумкин. Ўз навбатида, таълимнинг кўргазмали усул – шартли равишда иккига бўлинади. Яъни иллюстрация услубига плакат, харита, жадваллар, тарихий шахслар ва алломаларнинг портретлари, музей экспонатлари, тарихий ёдгорликлар расмлари, стендлар кирса; намойиш қилиш услубига дарс ўтиш мобайнида мавзуга боғлиқ бўлган тарихий воқеаларни ҳикоя қилиш жараёнида янги педагогик технологияларга мувофиқ замонавий компьютер ва ахборот коммуникация тармоқлари ёрдамида компакт дискда электрон китоблардаги мавзуларни экранда ёритиш, мавзуга оид махсус кинофильм ва диафильмларни намойиш этиш киради