XV асрда яшаган машҳур муаррих Муҳаммад ибн Саййид Бурхониддин Ховандшоҳ ибн Камолиддин Маҳмуд, яъни Мирхонд (1433-1498) ўзининг 30 йил заҳмат чекиб ёзган «Равзат ус-сафо» асарида мозий илмига алоҳида фасл бағишлаган. Биз қуйида бундан 500 йил бурун Мирхонд томонидан тарих илмига берилган баҳони ёш тарихчиларимизга ҳам асқотишини назарда тутган ҳолда таниқли тарихчи олим, тарих фанлари доктори, профессор Шодмон Воҳидов талқинидаги баёнини келтирмоқдамиз:Ҳозирги давр тарихчилари Мирхонднинг тарих фанига берган баҳоси ва тарихнависликнинг шартларини билиш муҳимдир. Ўзбекистон тарихи янги ғоявий асосларда ёзилар экан, унинг баъзи усул ва тамойиллари буюк аждодларимиз томонидан ишлаб чиқилганлигини эътиборга олиш керак.