Жамият ёшлар онгида маънавий қадриятларни ривожлантирмай ва мустаҳкамламай туриб ўз истиқболига эриша олмайди. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва замонавий жамият қуриш йўлидаги мураккаб ва кенг кўламли вазифаларни ҳал этишга қодир бўлган янги авлод кадрларини тайёрлаш бундан буён ҳам фаолиятимизнинг энг муҳим йўналиши бўлиб қолади,-деб таъкидлайди Президент И. А. Каримов.
Миллий тарбиявий қадриятларни тиклаш ва замонавийлаштириш умуминсоний, шу билан бирга, долзарб вазифадир. Мафкуравий мақсадлар асосида турли миллий-маънавий қадриятларни тиклаш, уларни теран англаш, илмий талқин қилиш маърифий заруратдир.
Хусусан, ўзбек халқининг миллий ва маънавий меросига муносиб ҳисса қўшган кўплаб олиму фузалолари борки, улар орасида сўфий олим ва йирик фиқиҳ, мутафаккир шоир Сўфи Оллоёр ўзига хос ўрин тутади.
Тарихимиз саҳифалари шундан далолат берадики, юртимиз ривожи ҳамма вақт ҳам бир текис кечмаган.