Такомиллаштирилган “Болажон” таянч дастури Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирилигининг 2016 йил 28-январдаги 1-сонли ҳайъат йиғилишида тасдиқланди. Мазкур дастур “Мактабгача таълимга қўйиладиган Давлат талаблари” (2013 й.) асосида такомиллаштирилди. Дастурда мактабгача ёшдаги болаларнинг жисмоний ривожланиши, ўз-ўзига хизмат ва гигиена, ижтимоий-ҳиссий ривожланиш, нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик, билиш жараёни, атроф-муҳит тўғрисидаги билимларга эга бўлиш йўналишлари бўйича педагогик вазифалар берилган. Ҳар бир ёш гуруҳ болалари ўқув йили охирида эгаллашлари лозим бўлган билим, малака ва кўникмаларнинг зарурий ҳажми кўрсатилган. Дастур мактабгача таълим муассасаси педагоглари, ота-оналар, болалар уйи педагоглари, шунингдек, ушбу соҳа билан қизиқувчи барча мутахассисларга мўлжалланган. Қуйида берилаётган мавзулар куз ойлари учун. Тўлиқ матн ва мавзулар китоб ҳолатида нашр қилиниб амалиётчиларга етказиб берилади.