Маданий туризм – сайёҳлик маданияти билан, шу жумладан, манзара, маданият ва санъат, маҳаллий аҳолининг турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналари, дам олишининг турли шакллари билан танишишдан иборат бўлган туризм туридир. Маданий туризм маданий тадбирларга, музейларга, маданий мерос объектларига ташриф буюриш ва маҳаллий аҳоли билан алоқа қилишни ўз ичига олади. "Маданий туризм" атамаси – ХХ асрнинг 80-йилларида пайдо бўлган. Бу ХХ асрнинг 70-йилларида "мерос туризми" деб аталган ва кўплаб сабабларга кўра бутун дунёда оммалашиб кетган бир ҳодиса бўлиб ҳисобланади. Ўша вақтдан бери маданий мерос тарихий, ҳарбий, адабий ва бадиий маънога эга бўлиб, "маданий туризм" атамаси бутун диққатга сазовор жойлар билан танишишни ўз ичига олсада, кўп жихатдан санъат ва меъморчилик билан боғлиқ маданий мерос билан боғлиқ ҳисобланади . Бугунги кунга келиб маданий туризм доирасида мустақил йўналиш – музей туризми вужудга келди.