Инсон яралибдики дунё гўзалликларидан ўз ҳайратини яшира олмайди ва бу гўзаллик қаршисида ўз имкониятларидан фойдаланиб, тасвирда, мўсиқада ёки бирон-бир ижодий ишида гўзаллик ҳақида куйлайди ижод қилади. Тасвирий санъат асарлари ўз шакли шамойилига кўра инсонлар ҳайратига сабабчи бўлади, балки маълум бир давр ёки инсон ҳақида ҳам маълумот бера олади. Тасвирий санъат жанрларидан бўлган портрет жанри ҳақида сўз юритар эканмиз, бу борада Ўзбекистон рангтасвирчиларининг кучли жиҳатларидан бири портрет жанри ҳисобланишини таъкидламай иложимиз йўқ. Ўзбекистонда кучли реалистик мактаб таркиб топиши ажойиб портретнавис рассомлар сулоласини вужудга келтирди. Улар орасида А. Абдуллаев, Р. Аҳмедов, Р. Чориев, Т. Оганесов, В. Бурмакин каби портрет усталари жаҳонда кенг тан олинганлиги эътироф этилади