“Санъат ва маданиятдек қудратли куч орқали инсон қалбига йўл топиш ҳақида сўз юритар еканмиз, ҳаммамиз яхши тишунамизки, ҳар қайси истеъдод эгаси ўзига хос бир олам, шу сабабли ижод аҳлига қандайдир ақл ўргатиш, енг асосийси, уларни бошқаришга уруниш мумкин эмас. Лекин бу ҳаётда уларни бирлаштирадиган, янги ижодий марралар сари илҳомлантирадиган муқаддас тушунчалар борки, улар Ватан ва халқ манфаати, эзгулик ва инсонийлик тамойиллари билан узвий боғлиқдир. Агарки ҳар қайси ижодкор ўз асарларида ана шу ўлмас ғояларни бош мақсад қилиб қўйса, уларни бадиий маҳорат билан ифода эта олса, ҳеч шубҳасиз, адабиёт ҳам, маданият ва санъат ҳам том маънода манавий юксалишга ҳизмат қилиб, ўзининг ижтимоий вазифасини тўлиқ адо этишга эришган бўлади”.