Бозор иқтисодиёти даврида корхоналарнинг фаолияти аввало истеъмолчи эҳтиёжларига мос сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришва хомашёни тежаб, кўпрок даромад олиш билан боғлиқ. Турли қувватдаги тикув корхоналари тизимида тикув чиқиндиларининг ажралиши ва ундан унумли фойдаланиш муаммоси мавжуд. Тикув-трикотаж саноатида трикотаж мато тўшамаларидан чиқадиган чиқиндилар ўртача миқдори 20-30 % ни ташкил этади. Шунга кўра фойдаланишга яроқсиз мато қолдиқлариузунлиги 30 см дан 3 м гача бўлиб,тўшама узунлигидан чиқадиган чиқиндилар микдори эса 2-3% га тенг. Шу сабабли тикув чиқиндилари ҳажмини камайтиришга йўналтирилган ресурстежамкор технологияларни яратиш ва уларни ишлаб чиқаришга жорий этиш долзарб муаммодир.