Ўзбек ва туркман халқлари азалдан бир дарёдан сув ичиб, яқин дўст ва қўшни бўлиб келган. Тарихи, маданий ва диний қадриятлари, анъана ва урф-одатлари муштарак икки халқ бугун ҳам ўзаро ҳамкорлигу ҳамжиҳатликда ҳаёт кечираётир. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги шахсий ҳурмат-эҳтиром ва ишонч, мустаҳкам ҳуқуқий асосга эга муносабатлар ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшнилик, яқин савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик алоқалари халқларимиз манфаатларига хизмат қилмоқда.