Узоқ тарихга эга ўзбек монументал безак санъати тараққиёт даврида ўзига хос тарзда шаклланди. Турли услублар, жанрлар асосида миллий тасвирий санъат хусусиятлари негизида таркиб топди. Шу маънода монементал безак санъатида рассомларнинг кенг қамровли ижодий фаолиятини ўрганиш, ва уларни ўзига хос услубини тадқиқ этиш ва асарларда кўп қоматли композицияларни тахлил қилиш орқали рассомларнинг замонавий ўзбек миллий тасвирий санъатининг бугуни ва эртасида тутган ўрнига баҳо бериш бугунги кун маҳобатли рангтасвирида долзарб мавзулардан бири саналади.Шунингдек, Ўрта асрлар монументал безак санъатида кўп қоматли деворий суратларнинг ўзига хос ифода этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларни бугунги кун монументал тасвирий ва амалий безак санъати билан уйғунлаштириш замонавий тасвирий санъатнинг янада ривожланишига туртки бўлади десак муболаға бўлмайди.