Анимация санъатнинг ўзига хос тури. Унинг аҳамияти нафақат эстетик таъсир кучи, қолаверса маънавий тарбиядаги ўрни билан ҳам белгиланади. Шу маънода ушбу соҳага барча даврларда алоҳида эътибор қаратилган. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ҳам ушбу соҳа ривожига катта аҳамият бериб келинди. Анимацион фильмларда миллий феъл-атвор, миллий қаҳрамонлар қиёфасини яратишга, мавзу ва жанр хилма-хиллигига эътибор кучайди. Натижада ўзбек анимация санъатида мавзу доираси кенгайди, жанрлар ранг баранглигига эътибор кучайди. Анимация ривожи давлат аҳамиятига моликдир. Зеро, у энг ёш авлод тарбиясида тенгиз аҳамиятлидир.