Жаҳон ва Ўзбекистон тажрибаси шуни кўрсатадики, бозор иқтисодиёти шароитида бизнесни ривожлантирмай туриб, иқтисодий ўсиш, ижтимоий муаммоларни, айниқса ишсизликнинг олдини олиш, аҳоли даромадларининг ошиши, истеъмол бозорини маҳсулотлар билан тўлдириш ва кўпайтириш мушкул.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда жаҳонда кечаётган глобал молиявий-иқтисодий инқироз шароитида минтақаларда мавжуд табиий-иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланиш, минтақаларининг ички имкониятлари ва захираларини излаб топиш ва уларни оқилона ишлатиш муҳим аҳамият касб этади. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, минтақаларнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланиши, энг аввало, хусусий сектор кўламининг кенгайиши ва хусусий тадбиркорликнинг устивор даражада ривожланиши билан боғлиқ.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, сўнгги йилларда Ўзбекистонда бу соҳада қатор муваффақиятларга эришилмоқда. Хусусан, 2009 йил 1 январь ҳолатига кўра республикамизда рўйхатдан ўтган кичик бизнес корхоналари рўйхатдан ўтган кичик бизнес корхоналари ва микрофирмалар сони қарийб 436 мингга яқини тугатилди.
Қашқадарё вилоятида ҳозирги кунда кичик бизнес субъектларининг умумий сони 74865 тани ташкил этади.