Иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг бугунги босқичида бюджет даромадлари ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, хўжалик субъектларининг ва аҳоли даромадларининг ошиб бориши, солиқ базаларининг кенгайиши, мулк шаклларининг кўпайиши билан ортиб бормоқда. Лекин бу даврда жамиятнинг куп томонлама эҳтиёжлари ҳам камайгани йўқ, аксинча, бюджет томонидан молиялаштирилиши объектив зарурият булган, моҳият жиҳатидан янги-янги тадбирлар, лойиҳалар, йўналишлар пайдо бўлди. Уларни тўлиқ ҳажмда молиялаштириш янада кўпроқ маблағларни тақозо этади. Лекин даромадларни муттасил ошириб бориш (хусусан, солиқларни ошириш орқали) имконияти амалдаги солиқ қонунчилиги билан чегараланган. Шу билан бирга, солиқларни асоссиз равишда ошириш иқтисодий субъектларнинг хужалик фаолиятига жиддий путур етказади, уларнинг ишлаб чиқаришни ривожлантириш, унинг самарадорлигини оширишга булган қизиқишларини сундиради. Бундай шароитда бюджет харажатларининг бюджет даромадлари билан балансланган булишига ҳар доим ҳам эришиб булмайди.