2008 йилда бошланиб, ҳозирги кунда бутун дунёни қамраб олаётган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, унга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқиш, уни салбий оқибатлари олдини олиш бугунги кунда умумжаҳон миқёсидаги энг долзарб муаммодир.
Бизга маълумки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози вужудга келишининг асосий сабаби - бу Америка Қўшма Штатларидаги ипотекали кредитлаш тизимида рўй берган танглик ҳолати билан белгиланади. Бу эса кейинчалик йирик банклар ва молиявий тузилмаларнинг ликвидлик даражасига салбий таъсир кўрсатиб, фонд бозоридаги йирик компаниялар индекслари ва акцияларнинг бозор қиймати тушиб кетишига ишлаб чиқариш ва иқтисодий ўсиш суръатларининг кескин камайиб кетиши билан боғлиқ ишсизлик ва бошқа салбий оқибатларни келиб чиқишига олиб келди.
Буларнинг барчаси умумжаҳон доирасида ўта аҳамиятли бўлган инқирозга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқишни тақазо этади.