Бозор иқтисодиёти шароитида мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар қандай корхонада иқтисодий фаолиятни бошлаш, кенгайтириш ва янгилаш учун инвестицияларга эҳтиёж сезилади. Чунки, инвестициялар, бу янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, ишлаб турган қувватларни сақлаб туриш ва ривожлантириш, ишлаб чиқаришни техник тайёрлаш, фойда олиш мақсадида турли дастурлар ёки алоҳида лойиҳаларга сарфланадиган маблағлардир. Ўзбекистон Республикасининг “Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунида таъриф берилганидек, инвестициялар-иқтисодий ёки бошқа фаолият объектига сарф қилинадиган моддий ва номоддий неъматлар ва уларга доир ҳуқуқлардир.