Давлат молия сиёсатини ташкил этувчиси молия механизми ҳисобланади, чунки у орқали давлатнинг молия муносабатлари соҳасида бутун фаолиятини амалга оширилади.
Молия механизми ўзининг моҳиятига кўра давлат томонидан жамиятда молия муносабатларини ташкил этишдаги шакл, турлари ҳамда усулларнинг йиғиндиси ҳисобланади. Молия механизми - молия амалиётида юзага чиқадиган молиянинг таркибидаги элементларни мужассамлаштирган. Молия ресурсларининг шакллари, уларни шакллантириш усуллари, қонунчилик асосидаги меъёр ва уларнинг тизими, бюджет тизимини ташкил этиш, хўжалик субъектларининг молияси ҳамда қимматли қоғозлар бозори ушбу элементларга киради. Шуни таъкидлаш лозимки, молия механизмининг элементлари ўзаро боғлиқлиқда фаолият кўрсатади.