Терроризм – замонавий жамиятнинг вабосига айланганига анча вақт бўлган. Аммо вабо турли симптомларга эга ва рационал таърифга эга бўлса, терроризм на кўриниш, на хид, на рангга эгадир ва у атрофимиздаги ҳар қандай шахс, ҳоҳ у ўқитувчи, ҳоҳ оддий талаба бўлиб чиқиши мумкин. Расмий усулда фикр юритсак, терроризм – бу фуқаролар тинчлиги, жамиятнинг барқарорлиги ва миллатларнинг дўстона муносабатларига жиддий таҳдид солаетган офат бўлиб, 40 йил вақт оралиғида дунёнинг турли қисмларида 113 минг марта содир этилгандир