ХХ асрнинг 40 – йиллари ўрталарига келиб корейс адабиётида «청넉» («Мовий оҳу») номли янги гуруҳ вужудга келди. «청넉» («Мовий оҳу» гуруҳига мансуб шоирлар, жумладан, Чо Жи Хун, Пак Мок Вол, Пак Ту Жинлар – ўз ижодларини она табиатнинг беқиёс гўзаллигини куйлашга бағишладилар. Шунингдек, мазкур шоирлар ижодининг асосий мезонини миллий – маданий мерос ҳисобланган тарихий қадамжолар, ёдгорликлар, машҳур ибодатхоналар ташкил этди