ХХ аср япон адабиёти майдонида Акутагава Рюноскэ каби истеъдодли ижодкорнинг пайдо бўлиши бутун япон адабиётининг ривожланишида катта аҳамият касб этди. У ўзининг жуда қиска 12 йиллик ижоди давомида 150 та новелла, миниатюралар мажмуи, бир қанча сценарийлар, лирик – фалсафий қайдномалар ҳамда адабий – танқидий мақолалар яратиб, япон адабиётида ўчмас из колдирди.