Мумтоз роман япон адабиётининг ғурур ва ифтиҳоридир. Япон тилида роман моногатари деб номланиб, бирор бир воқеа тўғрисида баён қилишдир. Моногатари -кенг қамровли тушунча бўлиб, у ўзида бадиий насрнинг кўплаб жанрларини қамраб олади, масалан: новелла, қисса, роман, эртаклар ва афсоналар. Роман Хеян (IX-XII) даврида вужудга келган бўлиб, ўша даврда Япониянинг пойтахти Хеян (ҳозирги Киото) шаҳри эди. Хеян даврининг энг сара романлари нафақат ўзининг она юртида мутолаа қилинади, балки бошқа ҳалқларнинг тилига ҳам таржима қилинган ва улар бизнинг давримизда дунёнинг мумтоз шоҳ асарлари олтин фондига ҳам кирган