Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг дастлабки кунлариданоқ таълимни ислоҳ қилиш, ёш авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашда халқнинг бой миллий маданий-тарихий анъаналари,урф-одатлари ҳамда умубашарий қадриятларидан фойдаланишга алоҳида аҳамият берилди. 2010 йил “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинди ва малакатимиз ёшларининг жисмонан соғлом, зиёли, маданиятли ва ХХ1 асрга мос кадрлар қилиб тарбилаш давлат сиёсатида устивор вазифа қилиб белгиланди. Энг аввало баркамоллик сўзининг маъносини тушуниб, англаб олиш керак. Давлат дастурида бу соғлом, баркамол авлод, ижодий ва интеллектуал салоҳият, хар томонлама ривожланган шахс, хуқуқий саводхон, соғлом она – соғлом бола каби муҳим маънолар келтирилган. Тарихан ота–боболаримиз ёшларга камол топгин деб дуо қилишган. Комилликка эришиш-бу-мураккаб жараён. Илм ва маърифат орқалигина бунга эришиш мумкин. Имом Бухорий, ат -Термизий, ал-Фарғоний каби буюк алломаларни комиллик даражасига эришган шахслар деб айтиш мумкин. Бугунги кунда ёшлардаги миллий руҳият, инсоний фазилатлар, маънавият, жамиятни маънавий юксалтиришдаги иштироки албатта, уларнинг баркамол итнсонлар бўлиб етишиши учун асос бўлади. Баркамол ёшлар тарбияси тарихий аҳамиятга эга. Улуғ мутафакирларимизнинг илм-маърифат, таълим-тарбия соҳасидаги беназир фикрларидан фойдаланиш бугунги тараққиёт учун, ёш авлодни камолоти учун муҳим эканлигини инкор қилиб бўлмайди. Шу боис ҳам Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Хожиб, Абу Али ибн Сино, Алишер Навоий каби улуғ мутафаккирларнинг комил инсон тарбияси ҳақидаги қарашларидан турмушда кенг фойдаланиш мақсадга мувофиқ.Буюк сиймолар меросидан таълим-тарбияни такомиллаштиришда ҳамда ўқувчи ёшларнинг ижтимоий етуклигини шакллантириш, комил инсонни вояга етказиш каби масалаларга қаратиш ижобий натижалар беради