“Ўтган кунлар” романига киритилган уста Алим ҳикояси ҳақида жуда кўп фикр билдирилган. Умуман, сюжет ривожида, ундаги қисмларнинг ўзаро мантиқий боғланишида, халқ оғзаки ижоди ва мумтоз эпик традицияга хос “дўст” тимсолининг олиб кирилишида уста Алим образининг ўрни катта эканлиги, шубҳасиз. Бизни бошқа масала, АҚодирийдек мутафаккир инсон айрича аҳамият билан чизган ушбу образнинг роман бадиий фалсафасини, адибнинг давр концепциясини ифодалашдаги роли кўпроқ қизиқтиради...