Умумтаълим мактабларда физика фанини ўқитишнинг асосий мақсадларидан бири ўқувчи ёшлар илмий дунёқарашини шакллантиришдир.
Шу боисдан мактаб физика дастурига «Оламнинг физикавий манзараси» мавзуси киритилган, бироқ бу мавзуни методик жиҳатдан ўқувчиларнинг дунёқараши, ёши ва психологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда методик жиҳатдан айниқса ноанъанавий педагогик жиҳатдан қайта ишланмаган. Шунингдек мавжуд дарсликларда, услубий ишланмаларда бу мавзу мукаммал илмий услубий жиҳатдан тўлиқ ишланмаган. Бироқ олий таълим тизимида эса, бу масала ҳалқаро миқёсда ўз ечимини топган. Мазкур ишда ўқувчиларнинг илмий дунёқарашини тафаккурини ривожлантириш мақсадида, ўз фикр ва мулоҳазаларимизни баён этмоқчимиз.