Қорин оқ чизиғи чурралари, киндик сон, чов чурралари ҳақида.Чов (ёнбош-чов) соҳаси пастдан Пупарт бойлами, юқоридан (иккала Spinae iliaca anteriores superiores ни туташтирадиган горизонтал чизиқ билан), медиал томондан — қорин тўғри ичагининг ташқи чети билан чегараланган. Чов сохасининг пастки бўлими чов учбурчаги дейилади. Унинг юқори томони чов бойламининг ташқи ва учдан бир ўрта қисми билан тўғри ичакнинг латерал чеккаси ўртасидаги нуқтани туташтириб турадиган горизонтал чизиқ ҳисобланади, пастки томони — чов бойлами, медиал томони — қорин тўғри мускулининг ташқи чеккасидир. Чов учбурчагида чов канали ва чов чурралари чиқадиган жой бўлади.
Чов учбурчагининг пастки бурчагига чов орқали проекцияланади — бу юқоридан қориннинг ички қийшиқ ва кўндаланг мускулларининг пастки чеккаси, пастдан — Пупарт бойлами, медиал томондан — қорин тўғри мускулининг ташқи чеккаси ва m. cremaster толалари билан чега-раланган бўшлиқдир.
Чов оралиғи шаклига кўра учбурчак, юмалоқ, овал ва ёриқсимон бўлиши мумкин. Аёлларда чов орқали ўлчамлари кичиқроқ, А. П. Кримов таърифига кўра, аёлларда чов соҳасининг мускул девори «эркакларникидан бирмунча мукаммал», шунинг учун ҳам чов чурралари кўпроқ эркакларда учрайди.