Ҳар қандай шаҳар ёки туман ўз ўтмиши билан бой. Ўтмиш эса ёзма ёдномаларда, меъморлик ёдгорликларида, халқнинг асл фарзандлари ҳаёт дафтарларида, шунингдек жуғрофий номларда муҳрланиб қолган. Ҳар бир шаҳарнинг иқтисодий, миллий, табиий хусусиятлари ҳақида унинг топонимик номларига қараб ҳам тасаввур қилиш мумкин.