Бадиий асарни муайян маконга нисбат бермай тасаввур этиш қийин. Ҳатто, лирик жанрнинг ҳам макони бор. Бу макон аниқ бирор ер билан боғланмаса-да, қалбдан чиққан сўзнинг манзили жуда бўлмаганда инсоннинг кўнглидир. Бадиий проза эса ўзига хос бўлиб, унда воқеа – ҳодиса муайян манзил – макон билан албатта боғланади. Хатто воқеъбандлик (сюжет) асотирий маконда рўй бериши ҳам мумкин. Бироқ, энг муҳими, бадиий асарнинг мазмуни боғланган макон албатта бирор ном билан аталади.