Мушк – ёқимли, хуш бўй, мушкин эса, хушбўйлик тарқатувчи маъносидадир. Тахаллус сифатида эса, бу сўзда яхшилик, эзгулик тарқатувчи деган ғоятда самимий, катта умид кўзда тутилгандир. Мушкин домланинг асл исмлари Ҳусайнхон Абдулхайрхондир. У киши ҳамшаҳримиз - Тошкентнинг кўҳна даҳаларидан бирида, бир вақтлар Алмаий, Камий, Хислат, Мискин, Хуршидлар яшаб ўтган, адабий анъанали Ялангқар маҳалласида таваллуд топганлар.