(Ҳикоя)
Вақтинча раҳбарлик вазифасини балжариб турган Тўраев минбарга кўтарилгач, залда одамларнинг шивири ва стулларнинг тарақ-туруғи тинди. Нотиқ томоқ қириб олди- да, сўз бошлади:
- Ўртоқлар, заводимиз чиндан ҳам қанча танқид қилинса арзийдиган аҳволга тушиб қолди. Ўтган йилги режа барча соҳалар бўйича бажарилмади. Даромад кес- кин камайиб кетди. Кўплаб маҳсулотни брак қилишга тўғри келди. Келтирилган хомашёнинг катта қисмини қайта ишлашга улгура олмадик ва ортгани ёғин-сочинда нобуд бўлди. Фақат темир йўл маъмуриятининг ўзигагина юкни вақтида тушириб олмаганимиз учун бир ярим миллион сўм жарима тўладик. Буларнинг сабаби маъ- лум, албатта.
Ёзувчи Ориф Фармоннинг
“Ёввойи одам” китобидан