Ишлаб чикариш жараёнларини автоматлаштириш- техника тараккиётининг асосий йуналишларидан бири булиб, у ишлаб чикариш самарадорлигини муттасил ошириш, махсулот сифатини юкори даражага кутариш, харажатларини камайтириш, мехнат шароитларини яхшилаш, ишлаб чикаришда хавфсизликни таъминлаш ва атроф-мухитни химоя килиш учун хизмат киладиган асосий омил хисобланади. Автоматлаштириш илмий тадкикотларга тобора кенгрок кириб бориб, фан ва техникани ривожлантириш учун янги имкониятлар очиб бермокда. Бундан ташкари, автоматлаштириш авваллари инсон бошкаришга кодир була олмаган янги, юкори интенсив жараёнларни амалга оширишга, табиатда маълум булмаган янги, самарали материалларни яратишга имкон беради.