Ўқиш дарсларида ўқувчиларни онгли интизомга ўргатишнинг мазмуни, шакл ва методларини ишлаб чиқиш.
Таълим мазмунининг йил сайин ўзгариб, такомиллашиб бориши мактаб
ва ота-оналар олдига янги талаблар қўймоқда. Таълим-тарбия тизими
жамиятимизда кечаётган ислоҳотлар, янгиланиш жараёнлари билан уйғун
ҳолда ривожланмоқда. Юртбошимиз ташаббуси билан таълим соҳасида туб
ислоҳотларни амалга оширишга эътибор қаратилди. Бу борада Президент
Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 9-
сессиясида (1997 йил 29 август) сўзлаган «Баркамол авлод – Ўзбекистон
тараққиётининг пойдевори» мавзусидаги маърузаси алоҳида аҳамиятга эга.