Бошланғич синф ўқувчиларини умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашнинг педагогик шарт-шароитларини аниқлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси мустақилликка
эришгандан кейин мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва
жаҳон ҳамжамияти томонидан ривожланган давлат сифатида ўрин олиш
вазифаси қўйилди. Албатта юртимизда жаҳон талабларига мос келадиган, ҳар
томонлама ривожланган, ўз касбини пухта эгаллаган, ватанпарвар фидойи
инсонларни тарбиялаб етиштиришда таълим муассасаларида ўқитишни янада
юксак босқичга кўтариш, унинг тарбия билан уйғунлигини таъминлаш катта
аҳамиятга эга.