Мамлакатимизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар негизида қишлоқ хўжалиги соҳаси марказий ўринлардан бирини эгаллайди. Маълумки,
Ўзбекистан аграр мамлакат, юртимиз аҳолисининг ярмидан кўпроғи қишлоқларда яшайди. Қишлоқ хўжалигининг аҳамияти энг аввало шу билан белгиланадики, у, Президентимиз Ислом Каримов ҳақли равишда таъкидлаганидек, «иқтисодий барқарорликнинг қудратли омили бўлади». Чунки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, энг аввало пахта республикамизнинг асосий валюта ресурсидир. У Ўзбекистон аҳолисининг ҳаётий зарур бўлган озиқ-овқат, дори-дармонлар, нефть за нефть маҳсулотлари, техника ва технология ускуналарини хорижий мамалакатлардан сотиб олишни таъминлаётган асосий манбаа ҳисобланади. Ана шу томондан Ўзбекистон МДҲга кирган барча давлатлардан устун мавқега эгадир.