Шўрланган грунтларни автомобиль йўлларини лойиҳалаш ва қуришда фойдаланиш тобора муҳим ахамият касб этмоқда. Улар Тинч, Атлантика, Хинд уммонлари ва кўплаб денгизларнинг қирғоқ бўйларида тарқалган. Шўрланган грунтларда иншоотларнинг асослари сифатида Австралия, Америка қўшма штатлари, Мексика, Миср, Покистон, Ҳиндистон, Хитой, Эрон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Россия, шунингдек, Европанинг бир қатор давлатларида фойдаланиб келинмоқда. Шу жиҳатдан ҳам шўрланган грунтларнинг хоссаларини ўрганиш, хусусан, улардан қурилган йўл пойи кўтармасининг турғунлигини баҳолаш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.