Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, «бахтсиз ҳодисалардаги аҳоли жароҳатланишларининг умумий таркибида кўкрак қафаси жароҳатларининг улуши 8-10% ни ташкил этади, кўкракнинг ёпиқ жароҳатлари (КЁЖ) эса тинчлик шароитида биринчи ўринда туради» . «КЁЖда ўлим кўрсаткичи 20-25% ни ташкил этади. Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида ҳалок бўлганларнинг деярли 40% ида кўкрак жароҳати олиб келадиган омил бўлиб ҳисобланади» .