Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги энг тарқалган касалликлардан бири бўлиб ҳисобланади ва ер юзининг 5 дан 10% гача аҳолиси у билан оғрийди. Шу билан бирга, турли мамлакатларда касаллик турлича тарқалган, масалан, АҚШ умумий аҳолисининг 10% и ундан азият чекади .