Жаҳон бўйича бугунги кунда нўхат етиштирадиган етакчи давлатлар қаторига Ҳиндистон, Покистон, Туркия, Эрон, Мексика, Мьянма, Австралия, Эфиопия ва Канада киради, бу мамлакатларда йилига 8,7 млн. тонна нўхат ҳосили етиштирилади . Ўсув даврида нўхат экини ҳосилдорлигига асосан аскохитоз ва фузариоз касалликлари жиддий иқтисодий зарар етказмоқда. Бу касалликлар қўзғатувчиларининг биоэкологик хусусиятлари ва уларга қарши ҳимоя чораларини ишлаб чиқиш долзарб муаммо ҳисобланади.