Мойли экинлар бўйича Вазирлар Маҳкамасининг 24.01.2009 йил 03-25-18 сонли баёнида аҳолимизни ёғ-мой маҳсулотлари билан таъминлаш, вилоятларда
мойли экинлар етиштириш ва уларни ёғ-мой корхоналарида қайта ишлаш ҳисобига ўсимлик ёғи ҳажми ва турларини кучайтиришга қаратилган чора-
тадбирлар белгилаб берилди. Мой олиш учун қадимдан кунгабоқар, кунжут, соя, ерёнгоқ, махсар ва зиғир каби мойли экинлар экиб келинган. Кунгабоқар
таркибида 25,0-55,0 %, кунжутда 46,0-61,0 %, ерёнгоқда 46,0-60,0 %, зиғирда 36,0-49,0 %, махсарда 23,0-45,0 %, сояда 17,0-28,0 % гача мой қайд қилинган экинлар уруғида бор.