Ўзбекистон Республикаси Мебель саноати Вазирлиги томонидан 1978 йилда “КОМФОРТ” корхонаси, ошхона мебеллари ва бошқа мебелни ишлаб чиқариш заводи тузилган эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан 1997 йилда “КОМФОРТ” корхонаси собиқ “Махаллий Саноат” корпорациясининг бир қатор корхоналари негизида “FAYZ” ОТАЖ га айлантириб қайта тузилган. 1998 йилда “FAYZ” ОТАЖ “FAYZ” ҚК ОАЖ га айлантириб қайта тузилган.