Юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганларидек, республикамиз иқтисодиёти йилига 8% дан юқорироқ кўрсатгич билан ривожланиб келмоқда. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожланиб, сифат ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпаймоқда ва импорт ҳажми камайиши кузатилмоқда. Ўз навбатида “маҳсулот рақобатдошлигини таъминлаш учун ишлаб чиқаришни техник ва технологик янгилаш бўйича катта ва кичик лойиҳаларни излаш, бунинг учун зарур маблағ ва манбаларни топиш – бу ҳар бир корхона раҳбари ва муҳандис-техник ходимларининг биринчи навбатдаги энг муҳим вазифаси ва мажбурияти бўлмоғи керак”.