Одамларнинг турмуш тарзи, хулқ-атвори ва ўз даврига нисбатан муносабатига қараб, унинг эстетик маданиятига баҳо бериш мумкин. Миллатнинг байрамларига қараб эса, унинг маънавий ва руҳий ўзига хослигини англаш мумкин. Шунинг учун, байрамлар халқнинг маънавий ҳамда маданий даражасини белгиловчи муҳим омил ҳисобланиб, улар оммавий дам олиш ва сайиллар ўтказиш куни, деб эълон қилинган. Бундай ёндашув натижасида байрамлар, одамларнинг бунёдкорлик салоҳиятини, бадиий-эстетик қобилиятини ҳамда маънавий-руҳий туйғуларини намоён қилувчи эстетик тадбир сифатида эътироф этилган.