Жаҳонда зилзилавий ҳудудларда намланган грунтларда жойлашган ер ости қувурларининг устуворлигини таъминлаш алоҳида аҳамият касб этмоқда. Шу жиҳатдан, ер ёриқлари ёки кўчкилар содир бўлиши мумкин бўлган ҳудудлардан, шунингдек намланган грунтларда жойлашган ер ости қувурларининг устиворлигини таъминлаш учун лойиҳалаш усулларини такомиллаштириш муҳим масалалардан бири ҳисобланади.