Дунёнинг йод танқислик минтақаларидаги аҳоли орасидаги умумий касалланишлар улушида эндокрин тизими касалликлари, яъни гипотреиоз энг асосий касалликлардан бири ҳисобланади. Қалқонсимон бези касалликларининг асоратлари асосан болаларда жисмоний ва ақлий ривожланишнинг орқада қолиши, гипогонадизм, ҳомиладорлик нуқсонларининг ривожланиши, бола ташлаш, бепуштлик ва асаб-руҳий тизимида қатор ўзгаришларни юзага келтириши исботланган.