Маълумки, дорихонанинг асосий вазифаси, мулкчилик туридан қатъий назар, аҳолини ва даволаш профилактика муассасаларини безарар, юқори самарали дори восита ва тиббий буюмлар билан таъминлашдир.
Дорихона иқтисодиётини белгиловчи асосий хусусияти шундаки, унинг фаолиятида тиббий, ишлаб чиқариш, маркетинг, ахборот ва савдо функциялари мужассамлашгандир.